"Реал Мадрид" душанба куни кечқурун Парижда "Олтин тўп" топшириш маросимини бойкот қилди. Бу ҳақда Мадрид клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон фикр билдирди.
"Реал Мадрид" кечаги "Олтин тўп"ни топшириш маросимини бойкот қилгани нотўғри. Анчелотти энг яхши мураббий, Мбаппе эса энг яхши тўпурар сифатида тан олинди. Биз буюк клубмиз, лекин ўзимизни муносиб тутишимиз керак. Винисиус Жуниор, худди бошқа номзодлар сингари, “Олтин тўп”га лойиқ эди", деди Кальдерон.
Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” учун овоз беришда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ғолиб чиққан эди.