Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Кьеза "Ливерпул"дан кетадими?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Федерико Кьеза билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Қанот футболчиси ўтган ёзда "Ювентус"дан кўчиб ўтгандан сўнг "қизиллар" сафига қўшилганди.

Италиялик футболчи Англияда дебют қилишдан олдин формага кириши учун анча вақт талаб қилди, кейин эса бор-йўғи учта ўйин ўтказиб, жароҳат олди.

"Кьеза январда ижара асосида кетадими? Мен бу ҳақда ўйламаган эдим. Ҳозир у формага кириб олиши керак, кейин кўрамиз. У бизнинг мавсумолди машғулотларимизда қатнашмади ва "Ювентус"да у лойиҳадан ташқарида бўлгани учун паст интенсивлик билан машғулот ўтказди.

Бундай ёздан кейин Англия Премьер-лигасида дарҳол ўзини кўрсатиш ҳар қандай футболчи учун қийин бўларди. Биз бунга тайёр эдик. Ҳозир биз уни ортиқча юклама бермасдан тезда майдонга қайтариш йўлини қидирмоқдамиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетаётгани йўқ", — дейди Слот.

Киритилди: 23:42, 29.10.2024.
Ўқилди: 1704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик