"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска раҳбарият олдига қўйган вазифалар ҳақида гапирди.
"Клуб менга ҳеч қачон кучли тўртликка киришим ҳақида ҳеч нарса демаган. Гап тўрт-беш йил ичида мазмунли нарса қуриш ҳақида эди. Бу фикр ва мақсад. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз", - дея Мареска сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
"Челси" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Тўртинчи ўринни эгаллаб турган “Астон Вилла” билан орадаги фарқ бир очкони ташкил этади.