Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бокс. Тайсон Жек Пол билан жангда рингда ўлишга ҳам тайёрлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон блогер Жейк Полга қарши жанг ўзи учун муҳим экани, ғалаба учун у рингда ўлишга ҳам тайёрлигини билдирди.

“Бу мен учун ҳақиқатан ҳам муҳим жанг. Агар ғалаба қозонсам, ўлмас жангчи бўламан. Агар ёмон жанг қилсам, касалхонада ётиб ўлишни эмас, рингда ўлишни хоҳлайман. Мен у билан жанг қилмоқчиман ва уни янчиб ташлайман”, деди Тайсон YouTubeда эълон қилинган жангнинг реклама ролигида.

Маълумот учун, жанг дастлаб 20 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ май ойида Тайсон Майамидан Лос-Анжелесга учаётган самолётда ўзини ёмон ҳис қилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Собиқ боксчи вакилининг сўзларига кўра, у қўнишга 30 дақиқа қолганида ошқозон яраси очилиб кетгани боис унда кўнгил айниши ва бош айланиши бошланган. Кейинчалик Most Valuable Promotions ташкилоти жангчилар учун тенг тайёргарлик шароитларини таъминлаш учун жанг қолдирилгани маълум қилди.

Жанг 15 ноябрь куни Техас штатининг Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.

27 ёшли Пол боксда 11 та учрашув ўтказган ва жангларнинг фақат биттасида мағлубиятга учраган.

Тайсон — 58 ёшда. Фаолияти давомида у 58 та жанг ўтказиб, 50 та ғалаба (44 тасини нокаут билан) қўлга киритган, 6 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган, иккита жанг ҳақиқий эмас деб топилган. Тайсон профессионал рингдаги сўнгги жангини 2005 йил 11 июнда ўтказди ва ирландиялик боксчи Кевин Макбрайдга ютқазди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:52, 30.10.2024.
Ўқилди: 1072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик