Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Родриго кичик жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
«Madrid Xtra» хабарига кўра, 23 ёшли футболчи 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 4-тури доирасидаги «Милан»га қарши ўйинга тайёр бўлиш ниятида.
Родриго ЕЧЛ 3-турида «Боруссия Д» билан ўйинда (5:2) олган жароҳати сабаб «эл-класико»ни ўтказиб юборганди.