Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Айнтрахт" футболчиси ноодатий тарзда голни нишонлади (фото)

Баҳо:
+ | -1

Омар Мармуш Хэллоуин байрами олдидан ниқоб кийиб гол нишонлади.

"Айнтрахт"нинг 25 ёшли мисрлик ҳужумчиси Германия кубоги 2-босқичида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши ўйинда 63-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 70-дақиқада (2:1) ғалаба голини киритди.

Мармуш голдан сўнг 31-октябрь куни нишонланадиган Хэллоуин байрамига ниқоб кийиб, қўлларини турли рангларга бўяб, мухлислари олдида голни нишонлади.

Омар Бундеслига тўпурарлари рўйхатида "Бавария"даги Харри Кейн билан биринчи ўринни бўлишиб турибди - уларнинг ҳар бирида 8та ўйинда 9та гол бор.

Киритилди: 09:26, 31.10.2024.
Ўқилди: 2334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.