Лионель Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими ёки йўқми деган саволга жавоб берди.
"Билмайман, кўпчилик мендан сўрашади, айниқса Аргентинада. Умид қиламанки, бу йилни яхши якунлаб, келаси йилни мавсумолди тайёргарликлари билан бошлайман, ўтган йили қилган саёҳатларимиз туфайли бунга эриша олмагандим.
Кейин ишлар қандай кетаётганини ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни кўраман. Кўп вақт қолмади, лекин айни пайтда кўп вақт бор ва футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Мен ўйламайман, мен ҳеч нарсани ўйламасдан, фақат бугунги кун учун яшайман", - деди Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси.