«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоанинг Ла Лига доирасидаги навбатдаги «Эспаньол»га қарши ўйинини жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
23 ёшли испаниялик футболчи 2 ҳафта олдин «Севилья»га қарши ўйин олдидан қизиб олиш пайтида жароҳат олганди.
Унинг кейинги ўйинлардаги иштироки ҳали аниқ эмас.