«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ўз клуби ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ҳақида мақтовли фикр билдирди.
«Кўпчилик ўтган мавсумда Дэвис унчалик яхши бўлмаганини айтишди, лекин мен буни сезмадим. У энг юқори даражадаги ўйинчи. У ривожланишда давом этиши керак, шунда у мутлақо бошқа даражага чиқади. Бу менга мураббий сифатида ёқадиган нарса», - деди Компани инсайдер Фабрицио Романога.
Эслатиб ўтамиз, бугун туғилган кунини нишонлаётган 24 ёшли канадаликнинг шартномаси келаси йил тугайди.