Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик испан журналистларининг кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли камида юз киши ҳалок бўлган Валенсия провинциясида юз берган фожиа билан боғлиқ саволларига жавоб берди.
Немис мутахассиси бундай шароитда бутун турни бекор қилиш ҳақида ўйлашини аниқ айтди.
«Агар менга қолса, бутун турни бекор қилган бўлардим. Бу шунчаки Валенсия учун эмас, балки бутун Испания учун фожиа. Аммо Ла Лига раҳбарияти ўзлари нимани тўғри деб билган бўлса, шундай қарор қилди», дея Флик сўзларини келтирмоқда «MD».
Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Барселона» «Эспаньол» билан ўйнаши керак, бу якшанба куни содир бўлади.