Нидерландия чемпионатида ўн биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди, икки етакчи – "ПСВ" ва “Аякс” тўқнаш келди.
Хорватиялик Иван Перишич "ПСВ" дарвозасини ишғол қилди. Шу билан Иван футбол тарихида ҳам жаҳон чемпионати финалида, ҳам Эредивизия баҳсида гол урган олтинчи футболчига айланди.
Биринчи бешталикка қуйидагилар кирган - Хелмут Ран, Йохан Нейескенс, Дик Наннинга, Роналду "сўйлоқ" ва, албатта, Марио Гётце.
Айни дамда Нидерландия чемпионати турнир жадвалидаги рақиблар ўртасида беш очко бор.