"Ювентус" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам Поль Погба билан таққослашни маъқулламади.
"Мен ўзимни "Ювентус"даги Погбнинг вориси деб ҳис қиляпманми? Йўқ, мутлақо йўқ. Мен таққослашни ёқтирмайман. Иккинчи Пол Погба бўлиши мумкин эмас, чунки у ажойиб одам. Мен ўзимнинг энг яхши версиям бўлишни истайман," - дея журналист Альфредо Педулла жорий йилнинг июль ойида Франциянинг "Ницца" клубидан Турин клубига кўчиб ўтган Кефрен Тюрамнинг сўзларини келтиради.