"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Кудус Премьер-лиганинг топ-клубига ўтиши мумкин.
Mirror хабарига кўра, Гана терма жамоаси футболчисининг хизматларига "Аякс" давридан бери футболчини кузатиб келаётган Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқмоқда. Қайд этилишича, лондонликларнинг Кудусга қизиқиши сабабларидан бири Троссарднинг Саудия Арабистонига кетиши мумкинлигидир. Қайд этилишича, "канонирлар" Муҳаммад учун тахминан 100 миллион евро тўлаши керак.
24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда "Вест Хэм" сафида Англия Премьер-лигасида 8 та ўйин ўтказди ва иккита гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади ва яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.