Бугун “Андижон” футбол клубининг 60 йиллик юбилей байрами. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация Андижонга келди. Делегация аъзоси Тўлаган Исоқов қуйидагидларни гапириб ўтди:
"60 йиллик юбилей ҳар доим бўлавермайди. Андижон ҳалқи бундай кунларни орзиқиб кутган. Мана, ниятига етди. 60 ёшга тўлганда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишди. ФИФАнинг футзал бўйича жаҳон чемпионатининг бир бўлаги ҳам Андижонда ўтди. Бундай байрам билан Андижон халқини табриклаймиз. Энди жамоани олдида янада катта масъулият турибди. Келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Жамоани ҳам кучайтириш керак. ОЧЛда фақатгина иштирок билан чекланмасдан, ўзини албатта кўрсатиши лозим. Сизларга омад тилаймиз. Ёшларга насиҳатим: ўзбек футболини келажагисизлар. Қулоғингларга қуйиб олингларки, доим футбол ишқибозларини ҳурмат қилинглар. Нимагаки, футболчиларни кўкка кўтарадиган ҳам мухлислар ва ерга урадиган ҳам мухлислар бўлади. Сизларга омад тилайман!” - деди Тўлаган Исоқов.