Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

ММА: 29 нафар спортчимиз ярим финалда жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги “Ҳумо арена” мажмуасида ўтаётган аралаш жанг санъати турлари (ММА) бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоасининг 41 нафари ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борди.

Улар орасида вазни 93 кг. бўлган Шамшод Шукуров Ангола вакили Андерсон Гувеияни очколар ҳисобида енгди. 97 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда Асрорбек Анваржонов қозоғистонлик Мелс Шилмурзаевни муддатидан аввал енгган бўлса, ушбу вазндаги иккинчи спортчимиз Исломбек Қодиров болгариялик Жоржи Христовни 2-раундда техник нокаутга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Вазни 65,8 килограммгача бўлган Зафар Рашидов арманистонлик рақиби Арусханян Нарекни илк раундда техник нокаутга учратди. 56,7 кг. вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Ҳайитматов португалиялик Марио Феррейра устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, кун давомида ўтказилган муросасиз баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 29 нафар ММА устаси ўз вазн ва ёш тоифасида ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Энди улар бугун сўнгги ҳал қилувчи финалга чиқиш учун беллашади.

Манба: uza
Киритилди: 11:12, 08.11.2024.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.