Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Амстердамга футбол томоша қилиш учун борган 10 нафар исроиллик калтакланди

Баҳо:
+2 | -
Бўлим: ЕВРОПА

Амстердамда маҳаллий "Аякс" ва Тель-Авивнинг "Маккаби" клуби ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг камида ўн нафар исроиллик мухлис ҳужумга учради.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Жабрланганларнинг аҳволи номаълум.

Ynet порталининг даъво қилишича, ҳужумчиларнинг бир қисми Фаластин байроқларини кўтариб, шиорлар айтишган. Нашр 30 га яқин одам ҳибсга олингани ҳақида хабар бермоқда.

Исроил Бош вазири Беняьмин Нетаньяху исроилликларни эвакуация қилиш учун Амстердамга иккита самолёт юборди. У Нидерландия ҳукуматидан Исроил фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун "тўполончиларга қарши тезкор ва қатъий чоралар" кўришни талаб қилди.

Киритилди: 11:25, 08.11.2024.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.