Каталониянинг "Барселона" клуби Американинг Nike компанияси билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга яқин турибди.
Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Томонлар ўн йилга янги шартнома имзолашлари мумкин. Келишув шартларига кўра, каталонияликлар бутун давр учун ҳомийдан 1,7 миллиард евро олади.
Шартнома, шунингдек, 158 миллион бонусни ҳам ўз ичига олади. "Барса" ва Nike ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилда тугайди.