Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Миллий жамоалар футболидаги энг узун ғалабасиз сериялар

Баҳо:
+ | -

Ожизгина Сан-Марино терма жамоаси Европа Миллатлар лигаси-2024|2025 гуруҳ босқичи 1-турида нақ 20 йил кутилган ғалабани расмийлаштирди. Шу тариқа миллий жамоалар футболи тарихидаги энг узун ғалабасиз серия узилди. Қизиқ, терма жамоалар миқёсида кўп қисмли сериал мисоли давом этган 5та энг узун ғалабасиз юриш қайси мамлакатлар вакилларига тегишли?

5-узун серия - Лихтен­штейн миллий жамоаси. Лихтенштейнликлар қаторасига 42та ўйиндан буён ғалаба кўчасига киролмаяптилар. Европанинг митти мамлакати бош жамоаси охирги марта 2020 йилнинг октябрь ойида ғалаба нашидасини сурганди.

4-узун серия - Сан-Марино миллий жамоаси. Сан-Маринода терма жамоага 1990 йили асос солинган. Митти мамлакат фуқаролари эса жамоанинг илк ғалабасини 14 йил кутишган. Оддий айтганда, Сан-Марино термаси 2004 йилнинг апрелигача, кетма-кет 63та ўйин­да ғалаба қозониш миссиясини бажаролмаганди. Ушбу нохуш серия Лихтенштейн термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида узилганини қўшимча қилиш ўринли. 

3-узун серия - Люксембург миллий жамоаси. Люксембургликлар 1995 йил октябрь - 2007 йил февраль оралиғидаги 83 ўйиндан лоақал 1тасини ғалаба билан тугатишолмаганди. 12 йиллик ғалабасиз юриш...

2-узун серия - Андорра миллий жамоаси. 86та ўйинни ўз ичига олган яна бир узун салбий серия. Андорра бош жамоаси ушбу омадсиз саҳифани 2004 йилнинг ноябрида очиб, 2017 йилнинг февралида ёпган эди.

1-узун серия - Сан-Марино миллий жамоаси. Яна Сан-Марино термаси. Бу жамоа яқинда Лихтенштейн термасини ягона гол эвазига доғда қолдиришига қадар нақ 143та ўйинда бирор рақибдан устун келолмаганди. Даҳшатнамо серия ёхуд сериал 2004 йилнинг апрелида бошланган эди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 09.11.2024.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик