Ади Хюттер Лига 1да "Страсбург" устидан қозонилган ғалабани (3:1) юқори баҳолади.
"Биринчи бўлим унчалик муваффақиятли ўтмади, биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Бугун биз муҳим ғалабага эришдик, бу эса жамоага икки омадсиз турдан кейин уч очкони қўлга киритиш имконини беради. Бугун "Страсбург" жуда яхши ўйнаганини ҳам қайд этмоқчиман.
Иккинчи бўлимда жамоа мени ҳайратда қолдирди. Бугун иккала жамоада ҳам кўплаб ёш ва иқтидорли футболчилар майдонга тушишди.
Шунга қарамай, бу тўлиқ ҳақли ғалаба эканлигини таъкидламоқчиман", – деди "Монако" устози.