Италия чемпионати 12-туридан ўрин олган ўйинда “Аталанта” ўз майдонида “Удинезе”ни мағлуб этди – 2:1.
Меҳмонлар ҳимоячиси Ҳасан Камара голига мезбонлар Марио Пасаличнинг голи билан жавоб қайтаришди. 60-дақиқада Бергамо клуби Исак Туренинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
“Аталанта” барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 10 та ўйинга етказди. А Серияда эса жамоа 25 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. “Удинезе” 16 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.