39 ёшли португалиялик мутахассис Рубен Аморим ва унинг жамоаси Англиянинг Манчестер шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
11 турдан кейин “қизил иблислар” Англия премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 15 очко бор.
Айтиш жоизки, Аморим жамоанинг янги мавсумдаги омадсиз стартидан сўнг ишдан бўшатилган Эрик тен Хагнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради.