Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Самарқанддаги пенальти, Намангандаги қизил карточка: ЎзФҲМ ҳакамларнинг баҳсли вазиятлардаги қарорларини тўғри деб топди (видео)

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури 10 ноябрь куни якунланди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Маълум қилинишича, ушбу беллашувларда жами 6 та баҳсли вазият юзага келди.

1-вазият. “Динамо” — “Локомотив” ўйини: баҳсли пенальти.

“Динамо” — “Локомотив” учрашувининг 16-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда пенальти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган, ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ёки ишлатмагани бўйича видеофакт мавжуд эмас. Шу сабабли пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилди.

2-вазият. “Динамо” — “Локомотив” беллашуви: баҳсли вазият.

“Динамо” — “Локомотив” учрашувининг 67-дақиқасида самарқандликларнинг 70-рақамли вакили меҳмонларнинг 97-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўп учун ҳаракат қилган, аммо улгурмагани боис рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу ҳолатда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

 3-вазият. “Навбаҳор” — “Пахтакор” қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

“Навбаҳор” — “Пахтакор” учрашувининг 54-дақиқасида меҳмонларнинг 2-рақамли футболчиси наманганликларнинг 22-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи бутсасининг таг қисми билан очиқчасига рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблади.

4-вазият. “Насаф” — “Сўғдиёна” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

“Насаф” — “Сўғдиёна” учрашувининг 90-дақиқасида меҳмонларнинг 33-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтариб юборди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев қўл билан ўйин йўқлигини ва қоидабузарлик ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг елка қисмига тегган. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Шу боис комиссия ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.

5-вазият. “Сурхон” — “Нефтчи” беллашуви: баҳсли вазият.

“Сурхон” — “Нефтчи” учрашувининг 79-дақиқасида термизликларнинг 5-рақамли вакили меҳмонларнинг 17-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов дастлаб пенальти белгилади, аммо ВАР текширувидан сўнг жарима зарбаси қайд этди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда видеотакрорлардан кўриш мумкинки, футболчи қоидани бузган. Аммо фол жарима майдончасидан ташқарида содир этилган. Пенальти учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

6-вазият. “Андижон” — “Қизилқум” қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

“Андижон” — “Қизилқум” учрашувининг 30-дақиқасида мезбонлар посбони 7-рақамли рақиби билан тўп учун кураш олиб борди. Бош ҳакам Тўрабек Суюнов баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Меҳмонлар ҳужумчиси пенальти ишлаш учун симуляция ишлатган. Мазкур ҳолатда пенальти учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 07:51, 12.11.2024.
Ўқилди: 1612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3913]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2057]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1913]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1695]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1632]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1592]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1570]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1398]

"Манчестер Юнайтед" АПЛда кучли учликни деярли қувиб етди [1345]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.