Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Умар Эшмуродов: “Мухлисларни уялтириб қўйишга ҳақимиз йўқ”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Умар Эшмуродов FIFA’га берган эксклюзив интервьюсида у нима учун миллий жамоанинг яхши натижаларига ишонаётганини баён қилди.

Ҳимоячи Ўзбекистоннинг ҳозирга қадар жаҳон чемпионати саралаш босқичида кўрсатаётган ижобий натижаларини муҳокама қилиб, мамлакат тарихида илк бор жаҳон чемпионати финалига чиқишига ишонч билдирмоқда.

Йиллар давомида Жаҳон чемпионати саралаш босқичларида ижобий натижалар кўрсатганига қарамай, Ўзбекистон ҳали-ҳамон жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмади.

Улар 2014 йил мундиалга жуда яқин келишди — фақатгина тўплар нисбатидаги фарқ сабаб тўғридан тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади ва кейинчалик плей-оффда Иорданиядан мағлубиятга учради. Жамоа ниҳоят бу тўсиқни енгиб ўтиб, Канада, Мексика ва АҚШда ўтказиладиган 2026 йилги мусобақада иштирок этишга ишонмоқда.

Бу ишонч иккита асосий факторга асосланади. Биринчидан, кенгайтирилган турнирда 48 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган ва Осиёга саккизта кафолатланган ўрин ҳамда FIFA плей-офф турнирида қатнашиш имконияти берилган.

Иккинчидан, Ўзбекистон ОФК учинчи босқич саралаш мусобақасида яхши натижалар қайд этмоқда. Улар “А” гуруҳи етакчиси Эрон билан бир хил очкога эга. Иккала жамоа ҳам тўртта ўйиндан 10 очко тўплаган, Эрон эса фақат голлар фарқи ҳисобига етакчилик қилмоқда.

“Бизда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун жуда яхши имконият бор,” деди у. “ Бу эса Ўзбекистон халқини ҳаяжонга солади. Ҳозирда биз ўз вазифамизни бажаришимиз ва ҳар бир ўйинда энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Жамоа бирдамликда ишлашда давом этиши ва энг юқори даражасини кўрсатиши лозим. Бу нафақат биз футболчилар учун, балки бутун Ўзбекистон учун ҳам катта шараф ва айни пайтда катта масъулиятдир.

Мухлисларни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ. Бизнинг ғалабаларимиз мамлакатимиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга, шу боис биз бу имкониятдан фойдаланиб, ўз номимизни тарихга муҳрламоқчимиз”.

31 ёшли футболчи 14 ноябрда Қатарга ва беш кун ўтиб Корея Халқ Демократик Республикасига қарши сафарда ўтказиладиган иккита муҳим ўйинда барқарор ўйин кўрсатиш муҳим эканини таъкидлади.

“Ҳар икки ўйин ҳам қийин кечиши кутилмоқда, чунки бу босқичда заиф жамоалар йўқ”, деди Эшмуродов. “Қатар жуда тажрибали ва кучли жамоа бўлгани сабаб, уларга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз шарт.

Шимолий Корея ҳам осон рақиб эмас. Бироқ биз ҳар бир ўйинда уч очко учун курашга кирамиз, чунки ҳар бир ғалаба бизни мақсадимиз сари янада яқинлаштиради”.

Сречко Катанец шогирдлари ушбу икки ўйинда кетма-кет ғалаба қозона олса, Ўзбекистон ўз тарихидаги илк жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўлади. Эшмуродовнинг фикрича, мундиал иштирокчисига айланиш мамлакат учун тарихий воқелик бўлади.

“Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш тарихимиздаги энг катта муваффақият бўлади,” дейди Косон туманида туғилган футболчи. “Шубҳасиз, мундиал ўзбек халқининг орзуси ҳисобаланади ва бу биз учун жуда аҳамиятли. Биз Жаҳон чемпионатида қатнашишни ва ўзбек футболини жаҳон миқёсида танилишини хоҳлаймиз. Бу нафақат футболчилар, балки бутун миллат учун фахрланадиган воқеа бўларди. Ўзбекистонни жаҳон футболи харитасидан ўрин олиши учун бор кучимизни сафарбар қиламиз”.

Ўзбекистон миллий жамоасида Европа футболининг юқори даражасида ўйнайдиган бир нечта футболчилар бор. Жамоа сардори Элдор Шомуродов А Сериянинг “Рома” клубида, Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг “Ланс” жамоасида тўп сурмоқда, Аббосбек Файзуллаев эса Москванинг “ЦСКА” клубида асосий плеймейкер ҳисобланади.

Эшмуродовнинг қайд этишича, Ўзбекистон жамоасида истеъдодлар билан бирга жамоада ўзаро бирдамлик ҳам мавжуд.

“Саралаш босқичи давомида биз шижоат ва жамоавий руҳга эга бўлдик,” деди у. “Ҳар бир футболчи майдонда ўзининг бор кучини беришга тайёр. Ҳозир бизда жуда иқтидорли ўйинчилар бор, бу эса ҳар бир ўйинда курашга тайёр бўлган жамоа борлигини англатади. Жамоа аҳил ишлайди, бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва тўлиқ диққатини ўйинларга қаратган. Айнан шу омил майдондаги муваффақиятли натижаларимизга сабаб бўлмоқда”.

Эшмуродов ҳозирда Малайзиянинг “Селангор” жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У 2020 йилда халқаро майдондаги дебютидан бери давомий ўсишга эришди ва янада юқори чўққиларни забт этишни хоҳлайди.

“Мен футболчи сифатида яхши шаклландим деб ҳисоблайман ва ҳар куни ўз ўйинимни такомиллаштириш устида ишлаяпман” дейди у. “Машғулотларда имкон борича самарали ўтказишни мақсад қилганман. Энг асосийси мен миллий жамоа ва клуб учун  энг яхши ўйинимни кўрсатиш.

Шукрки, “Селангор”да ишлар ҳаммаси жойида. Жамоада кўплаб ёш ўйинчилар бор ва мен уларни қўллаб-қувватлашга, клуб ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. Ўз билимимни бошқалар билан бўлишишни ёқтираман.

Мақсадим — миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишига ёрдам бериш ва халқимизга қувонч бағишлаш. Бу барчамиз учун жуда муҳим бўлгани учун бор кучимни сарфлайман”.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 14 ноябрь куни Қатарга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:15 да бошланиши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:18, 14.11.2024.
Ўқилди: 1542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.