Мавсумнинг сўнгги қисмига тайёргарлик кўраётган «Андижон» ФИФА кунларидан фойдаланиб ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. «Бургутлар»нинг рақиби Қирғиз Республикасининг «Алай» клуби бўлди.
Баҳсда андижонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Бектемир Абдуманнонов ва Илдар Маматказин муаллифлик қилишди.