Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳумоюн Султонов Мумбай турнири финалида ўйнайди

Баҳо:
+ | -
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида теннис бўйича ITF таснифидаги "M25" турнири давом этмоқда.

Бироз аввал мусобақада финал иштирокчилари маълум бўлди. Турнирнинг биринчи рақамли теннисчи сифатида таснифланган Ҳумоюн Султонов бош соврин учун кортга чиқадиган бўлди. 

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ортиқча қийинчиликсиз финал чиптасини қўлга киритди. Ҳумоюн 66 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида турнирнинг бешинчи ракеткаси, россиялик Богдан Бобровни 6/2, 6/1 ҳисобида таслим этди. 

Султоновнинг финалдаги рақиби Далибор Сврчина бўлади. Чехиялик 22 ёшли теннисчи Мумбай турнирида иккинчи рақам остида ҳаракат қилмоқда. У бугун 1/2 финалда ҳиндистонлик Каран Сингҳдан 6/4, 6/0 ҳисобида устун келди. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 229, Бобров 416, Сврчина эса 254-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 19:41, 16.11.2024.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик