Фред ирқчилик мавзусида гапирди.
Бразилиялик футболчининг УЕФА веб-сайтига берган интервьюси БМТ томонидан жорий этилган Халқаро бағрикенглик кунига тўғри келди.
"Бу 2024 йилда ҳам давом этаётгани даҳшатли. Аммо биз доимо қурбон бўламиз, деб ўйламаслигимиз керак. Терининг ранги, ирқи, динидан қатъий назар бирлашишимиз керак. Биз ҳаммамиз бирмиз, ҳаммамиз инсонмиз.
Футбол бу борада кучли спорт туридир. Ҳамма футболни яхши кўради, у бутун дунёни қамраб олади. Ҳаммамиз ирқчиликка барҳам бериш учун курашайлик. Ўйинчиларнинг хабари кўпчиликка етиб боради.
Баъзи одамлар бироз орқада ва ирқчиликни қўллаб-қувватлайди, лекин мен инсоният сифатида биргаликда тўғри йўналишда кетаётганимизга ишонаман.
Ишонаманки, яқин келажакда биз энди ирқчилик ҳақида эшитмаймиз - аммо бу содир бўлмагунча, биз курашишимиз, бирлашишимиз ва кучли бўлишимиз керак", - деди "Фенербахче"да ўйнаётган "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Фред.