Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Леандро Троссард Бельгия терма жамоаси учун ўйинда жароҳат олди.
29 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасида Исроилга қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди, аммо 37-дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди. Майдонда Троссарднинг ўрнини Йоан Бакайоко эгаллади. "Канонирлар" вакили жароҳати қанчалик жиддий экани ҳозирча номаълум.
Бугунги ўйин Леандро Троссард учун Бельгия терма жамоасидаги 41-ўйин бўлди. Футболчи жорий мавсумда "Арсенал" сафида 15 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.