Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигаси доирасидаги Италия устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ғалаба қозониш қийинлигини билардик, чунки Италия ажойиб формада эди. Биз биринчи ўринни қўлга кирита олдик ва менимча, бунга лойиқ эдик, чунки биз жуда яхши ишларни қилдик.
Айтган бўлардимки, яна ўша хатоларни такрорламаслик учун биринчи учрашувдан жуда қимматли сабоқ олдик. Менинг жамоам ёш ва тажрибасиз, лекин уларда сифат бор ва биз буни исботладик. Бугун ғалаба қозониш учун бизга ҳамма нарса керак эди. Ўйлайманки, учта ҳужумчидан фойдаланиш уларнинг яхши ҳимояланишида ва Италия учун муаммо яратишида ҳал қилувчи рол ўйнади", - дея Дешам сўзларини келтиради Football Italia.
Франция ва Италия терма жамоалари 13 очкодан жамғариб, А2 гуруҳининг дастлабки икки поғонасидан жой олди ва шу тариқа Миллатлар лигасининг чорак финалига йўлланма олди.