«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо яқин орада майдонга қайтади.
«Sport» нашри хабарига кўра, 26 ёшли уругвайликнинг тикланиш жараёни жуда яхши кетмоқда ва у кутилганидан тезроқ сафга қайтади.
Шу ҳафта мураббийлар штаби ва тиббий штаби футболчининг қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади.