"Милан"нинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг рамзий жамоасини тузди.
"Мен ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламайман, чунки мен буюк футболчилар билан ўйнаганман. Мен буни тезда қиламан ...
Буффон дарвозада. Агар сиз 2-3-1 схемасини танласангиз, ҳимояга кимни қўйиш керак? Тиаго Силва ва Неста. Мен Хавини марказга, Недведни ўнг қанотга қўяман. Иньестани чапга қўяман. Мессини ҳужумга қўяман. Ўзим эса мураббий бўламан", - деб Ибрагимович сўзларини келтиради MilanNews24.
42 ёшли Ибраҳимович 2023 йилнинг ёзида фаолиятини якунлаган эди.