Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Анвар Ғофуров: «Чемпионлик насиб қилмаган экан, нима дердик...»

Баҳо:
+ | -

Доимгидек, ўз олдига катта мақсадларни қўйган «Нефт­чи» бу йил ҳам мухлислар кутган натижани қайд этолмади.

Ҳар ҳолда, фарғоналиклар жамоадан фақат ва фақат чемпионлик кутишганди. Бироқ Виталий Левченко шогирдлари Суперлигада тож учун курашдан анча эрта чиқиб кетишди, қолаверса, кубок турнирида ҳам кўзланган манзилга етиб боришолмади. 24-турдан ўрин олган «Сур­хон»га қарши сафар ўйини арафасида «Нефтчи» етакчиларидан бири Анвар Ғофуров билан боғланиб, айрим саволларимизга жавоб олдик. Алоҳида айтиш керак, тажрибали ҳимоячи охирги 3та турда 1тадан гол уриб, жамоасининг ижобий натижага эришишига катта ҳисса қўшди.

- Аввало, охирги турлардаги маҳсулдорлигингизга тўхталсак, хусусан, «Бунёдкор»га қарши кечган ўйинда ҳам гол уриб, қийин ғалабани таъминладингиз... 

- Яхши биласиз, «Бунёдкор» Суперлигада «жон» сақлаб қолиш учун курашмоқда. Демоқчиманки, «қалдирғочлар» ҳар бир ўйинда рақибларга жиддий кураш тақдим этишяпти. Мана, биз ҳам ўйин­да маълум қийинчиликларга дуч келдик. Айниқса, биринчи бўлимда ўйинимиз унча қовушмади. Танаффусда йигитлар билан барчасини гаплашиб олдик. Шу тариқа иккинчи бўлимда фаолликни ошириб, якунда ғалаба қозондик. Голга келсак, нимадир дейишим ортиқча, шунчаки, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман.

- Суперлигада кетма-кет 3та ўйинда гол урдингиз. Ҳимоячининг бундай серияси унча-мунча ҳужумчиларда ҳам ҳавас уйғотиши турган гап... 

- Тўғриси, олдин ҳам кўп гол урардим. Айниқса, «Сурхон»да ўйнаганимда, етарлича гол тўплаганман. Аммо охирги пайт­лар негадир бу борада ишларим юришмай қолганди. Бу борада ҳатто жамоадошларим ҳазил қила бошлагандилар. Уларга жавобан қайсидир ўйин­да «почин» очиб олсам, қолганини кўришларини айтгандим. Шукр, барчаси шундай бўлиб чиқди.

- Мавсум аввалида ўз олдига катта вазифаларни қўйган «Нефтчи» амалда чемпионлик учун жиддий кураш олиб боролмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ҳа, чиндан ҳам, мавсум бошида раҳбарият олдимизга олтин медаль ютиш миссия­сини қўйганди. Бунинг учун жамоамизда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли эди. Аммо айрим учрашувларда омад очиқчасига юз ўгирди, оқибатда руҳий босим остида қолиб, ўз даражамизда тўп суролмадик. Ўзи ҳозир Суперлигада ҳеч бир жамоага осон бўлмаётганини инобатга олиш керак. Эҳтимол, бизга озгина эътибор ва қўллаб-қувватлаш етишмагандир. Барчаси мураббийлар ва футболчиларнинг ўзларига ташлаб қўйилган. Агар жамоага эътибор бироз яхшиланса, бу йигитларга кучли мотивация бағишларди.

- ОАВда жамоанинг молиявий муаммолари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Айтингчи, «Нефтчи»да ҳозирги вазият ҳақиқатан ҳам оғирми?

- Бу саволни жамоа раҳбарларига йўналтиришингиз керак. Ўйлашимча, мавжуд ҳолат юзасидан фақат улар тўлиқ ахборот бера олишади.

- Умуман, шонли тарихга эга жамоа либосини ки­йиш шахсан сиз учун нималарни англатади? Ҳар ҳолда, «Нефтчи»нинг олтин даврини яхши эслайдиган авлод вакили ҳисобланасиз.

- Албатта, «Нефтчи» ўзбек футболида гегемония ўрнатган йилларни яхши эслайман. Жамоада Анвар ака Бердиев ва Акмал Холматов каби кучли ижрочилар тўп суришарди. Клуб нафақат ички мусобақалар, балки халқаро даражада ҳам ўз сўзини айтарди. Очиғи, айнан «Нефтчи» етакчиларига ҳавас қилиб, футболга бош суққанмиз. Вақтида отам ҳам футболчи бўлишни мақсад қилган, аммо бу орзулари амалга ошмай қолган экан. Шунинг учунми, мени миллионлар ўйинига йўналтириб, яхшигина қўллаб-қувватлаб келдилар. Шукр, «Нефтчи»дек шонли жамоа эътиборига тушдим. Табиийки, бундай жамоа формасида майдонга тушиш - фахр!

- Қизиғи, миллий кубок Суперлига турнир жадвалининг иккинчи қисмида бораётган «Андижон»га насиб этди. Ростини айтинг, «бургутлар»нинг «Истиқ­лол»даги парвозларини кузата туриб, хаёлингиздан «Нега энди биз эмасмиз?» қабилида фикр ўтдими?

- Ўша пайт нималарни ўйлаганим  ўзим ва Яратганга аён. Албатта, «Нефтчи»нинг барча аъзолари кубокда ҳам, чемпионатда ҳам ғолибликни қўлга киритишни астойдил хоҳлашганди. Бунинг учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, аммо насиб эмас экан, яна нима ҳам дердик... 

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:24, 19.11.2024.
Ўқилди: 1833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.