"Барселона" президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип Каталония жамоасининг собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Манчестер Сити"да ишлаётган Пеп Гвардиола тактикани тушунишда "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги етакчиси Ханс-Дитер Фликдан устун эканлигини такидлади.
"Мураббийларнинг икки тури мавжуд. Мураббийликнинг асл моҳиятини, етакчилик қобилиятини ўзида мужассам этган Пеп Гвардиола... Ва яна бир тип бор, кўпроқ менежерга ўхшаб, Пеп каби тактик билимга эга эмас. Масалан, Анчелотти, Флик ёки Дель Боске", - деди Масип El Chiringuito билан суҳбатда.
Флик “Барселона”ни шу йилнинг май ойи охирида қабул қилиб олган эди. Айни дамда германиялик мутахассис бошчилигидаги каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда ва 26 октябрь куни сафарда “Реал”ни мағлуб этди (4:0).