Ҳужумчи Маркус Тюрам "Интер"га ўтганини эслади.
"Мен "Интер" таклифини осон қабул қилдим. Албатта, кўчиб ўтишдан олдин мен ўйинларни томоша қилдим ва бу Чемпионлар лигаси финалида ўйнайдиган жуда кучли жамоа эканини тушундим. Яна бир асосий омиллардан бири "Сан-Сиро" эди, бундай стадионда ўйнаш имконияти - бу шунчаки фантастика. Ўйлайманки, бу болалар футбол ўйнай бошлаганларида орзу қиладиган нарсалардан биридир. "Сан-Сиро" менга бошқа ҳеч бир стадионда олмаган қувватни беради," - дея Тюрамнинг сўзларини келтиради FCInterNews.
Тюрам 2023 йилнинг ёзида Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан эркин агент сифатида "Интер"га ўтган.