Кириш Регистрация

Жамшид Саидов: "Барча жабҳада енгилдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 25-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қизилқум" жамоаси бу тур "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Очиғи ўйин ҳақида айтадиган деярли гап йўқ. Бизни худди ёш болалардек енгишди. Майдалаб ташлашди. Тўлиқ, барча вазиятларда ютқаздик. Изоҳсиз.

- Жамолиддин Убайдуллаевнинг ўйинида хатолар кузатилди?

- Бутун жамоа жуда ёмон ўйин кўрсатди. Ҳеч кимни алоҳида кўрсатиб бўлмайди. Ҳаммамиз ютқаздик. Кимнидир алоҳида айбдор қилмоқчи эмасман.

- Суперлигадаги иштирокингиз ҳақида фикрингиз?

- Яна бир тур бор. Ҳозир, нимадир деб айта олмайман. Ҳаммасини кўриб турибсиз. Охиригача курашамиз.

Илҳомжон Ваҳобов нега майдонда эмас эди?

- У оилавий муаммолари сабабли бугунги баҳсни ўтказиб юборди.

- Захирадан тушганлар ўйинга таъсир қилмадими?

- Ваҳоланки, биз схемани ўзгартирдик ва тўп ҳам киритдик. Кейин ҳимоядаги хатолар сабабли голлар ўтказиб юбордик. Жуда ёмон ўйнадик.

- Янги мавсумда кимларни олиб қолмоқчисиз?

Буни вақт кўрсатади. Ҳозир нимадир дейишдан фойда йўқ. Чемпионатни тугатгач, ҳаммаси маълум бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:17, 23.11.2024.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик