25 ноябрь, душанба куни «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо 43 ёшини нишонлади. «Бавария» ўзининг собиқ футболчисига ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди.
«Хаби Алонсони туғилган куни билан табриклаймиз!» - дейилади Мюнхен клуби хабарида.
«Бавария» Хаби Алонсо футболчилик фаолиятидаги сўнгги клуб эди. Испаниялик собиқ футболчи 2014-2017 йилларда Мюнхен жамоасида ўйнаган. Бу вақт ичида Алонсо 117 та расмий ўйин ўтказиб, тўққизта гол урди ва ўн иккита голли узатмани амалга оширди.