"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоадоши Килиан Мбаппе дуч келаётган омадсизликлар ҳақида фикр билдирди.
Француз "Ливерпуль"га қарши ўйинда (0:2) пенальтидан фойдалана олмади.
- Бу бўлиб туради, лекин у ўзининг таниқли ва машҳурлигидан келиб чиқадиган босимни ҳам ҳис қилади. Биз бу ўйинда пенальтидан бошқа вазиятларда ҳам хатоларга йўл қўйдик, рақибимиз шунчаки яхшироқ ўйнади, - дея инглиз футболчиси сўзларини келтиради BBC Sport.