Мадриднинг "Реал" клуби жамоа қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини қўлга киритиш имконияти юқори эканлигини таъкидламоқда. Бу мукофот "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллаган бразилиялик вингер учун ўзига хос мукофот бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, "қаймоқранглилар" қароргоҳида ФИФАнинг "The Best" мукофоти "Олтин тўп"га нисбатан демократикроқ деб ҳисобланади, чунки овоз беришда ФИФА рейтингидаги биринчи юзталикка кирувчи мамлакатларнинг ихтисослашган журналистлари иштирок этади. Бу йил мухлислар, мураббийлар ва миллий терма жамоалар сардорлари ҳам ўз овозларини беришади.
Таъкидланишича, Винисиуснинг ўзи ҳам 2024 йилда ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинишига ишонади.