Конор Брэдли камида янги йилгача "Ливерпуль"да ўйнамайди.
"Қизиллар" ҳимоячиси Чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га (2:0) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди. У 87-дақиқада майдонни тарк этди.
Журналист Дэйв Окопнинг Belfast Telegraph нашрига таяниб хабар беришича, футболчи жароҳати туфайли олти ҳафтагача майдонга туша олмайди.
Бугун "Ливерпуль" АПЛнинг 13-тури доирасида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.













