Ҳужумчи Винисиус Жуниор баъзида трансфер миш-мишлари мавзуси бўлиб қолмоқда. Transfer News Live, Марcа нашрига таяниб хабар беришича, бразилиялик юлдуз "Ал-Аҳли"нинг радарида қолмоқда. Шу билан бирга, "Реал" Винисиусни фақат 1 миллиард евро олсагина қўйиб юборишини аниқ айтди.
Бу Винисиуснинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 1 миллиард евро. Шу билан бирга, бирон бир клуб трансфер учун бундай пул тўлашга рози бўлишини кутиш жуда қийин.
Футбол оламидаги энг қиммат трансфер Неймарнинг "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтиши бўлиб қолмоқда. Ўшанда Лига 1 гранди 222 миллион евро тўлаган.