Охирги кунларда матбуотда ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Бу ҳақда Париж клуби президенти лавозимини эгаллаб турган Носир Ал-Хелайфий изоҳ берди.
"Бу ҳақиқат эмас. Салоҳ - фантастик ва ажойиб футболчи, лекин биз уни ҳеч қачон уни олишга ҳаракат қилмадик. Биламизки, ҳар бир клуб бундай футболчига эга бўлишни хоҳлайди, аммо бизнинг қизиқишимиз ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - деди Ал-Хелайфий.
Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.