Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Мальорка" билан учрашувдан кейин (5:1) жамоанинг 17 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида гапирди. Бу ўйинда футболчи голли узатмани амалга оширди.
"Ямал биз учун доим муҳим бўлган, охирги ўйинда у буни тасдиқлаган. Ламин жамоанинг ўйинини ўзгартиради. Унда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо голсиз ҳам у яхши ўйин ўтказди", - деди немис мутахассиси.