"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га (0:2) қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатларини тушунтириб берди.
"Мен ўзимни назорат қилишни йўқотдимми? Мен ҳеч қачон хотиржам бўлмаганман. Ғалаба қозонган одамлар жуда хотиржам, меҳрибон ва совуққон бўлади. Ғалаба қозонмасанг, ҳаммаси бутунлай бошқача бўлади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.