«Катта дубулға» турнирларининг 24 карра чемпиони, собиқ жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович жаҳон футболи юлдузларидан қайси бири унга кўпроқ ёқишини айтди. У Месси ва Неймар ўртасида танлов қилди.
«Месси, ҳа, албатта, Месси. Аммо Неймар менга ҳам ёқади», - дея Жоковичнинг сўзларини келтирмоқда «The Thelegraph».