Карло Анчелотти ўзига нисбатан билдирилган танқидлар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал" Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва "Барселона"дан 4 очко ортда қолмоқда. Сўнгги ўйинда мадридликлар "Атлетик"га имкониятни бой бериб қўйди (1:2).
"Танқидни қабул қилишингиз керак, чунки жамоа ўзининг энг яхши версиясини кўрсатмаяпти. Футболда ҳамма нарсага мураббий жавобгар.
Мен жуда кўп танқид қилинаман ва бу улар мендан чарчаганлигини англатиши мумкин, лекин мен чарчаганим йўқ. Мен ҳали ҳам хурсандман ва танқидни қабул қиламан.
Баъзида танқид яхшироқ ҳаракат қилиш учун ёқилғи бўлади”, - дейди “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти.