"Милан"нинг собиқ устози Фабио Капеллодан у қўл остидаги собиқ футболчилардан қайси бирини алоҳида таъкидлашни исташини сўрашди.
Россия терма жамоасининг собиқ устози 90-йилларнинг биринчи ярмида “Милан”да ўйнаган черногориялик футболчи Деян Савичевич ҳақида жуда илиқ гапирди.
Айтишим мумкинки, мен даҳо билан ишлаганман. Деян Савичевич бутун истеъдоди, тўпга беқиёс тегиши билан мен мураббийлик қилган энг кучли футболчилардан бири эди.
Бироқ 1992 йилда А Серияга келганида, у босимга бардош бера олмади. У ортга қайтиб, ҳимояда ишлашни истамади, у бироз анархик футболчи эди.
Аммо президент Берлускони уни жуда яхши кўрарди, у шунчаки севарди. Унинг Чемпионлар лигаси финалида "Барселона" дарвозасига урган голи даҳоларча зарба эди", дея Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it.