Рональд Араухо "Боруссия"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлади.
"Барселона" ҳимоячиси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган эртанги ўйин учун жамоа таркибига киритилди. Клуб матбуот хизмати Араухо жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани ҳақида хабар берди.
Араухо 7 июль куни Уругвай терма жамоаси учун ўйинда жароҳат олган эди. Шу тариқа ҳимоячи 5 ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборди.