"Интер" бу мавсумда Чемпионлар лигасида илк бор мағлуб бўлди.
Симоне Индзаги шогирдлари мусобақанинг умумий босқичи 6-турида "Байер"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ягона гол 90-дақиқада Норди Мукиэле томонидан киритилди.
Олдинги 5 турда миланликлар 1 марта дуранг ўйнаб, 4 марта ғалаба қозониб, 7 та гол уриб, битта ҳам гол ўтказиб юбормаганди.
22 январь куни "нерадзуррилар" Чехиянинг "Спарта"сига қарши баҳс олиб боради.