"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Боруссия Д" устидан қозонилган (3:2) ғалабадан сўнг Ла Лигадаги вазиятга тўхталиб ўтди.
"Ла Лигада биз ўзимиз хоҳлаган даражада эмасмиз, аммо Чемпионлар лигасида ишлар анча яхши кетмоқда. Биз кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозондик ва бу жамоага катта куч бағишлайди", - деди 21 ёшли испаниялик футболчи.