"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу ҳужумчи Тимо Вернернинг ўйинидан норозилигини яширмади.
Немис футболчиси Европа лигасининг "Рейнжерс"га қарши ўйинида (1:1) майдонга тушди, аммо танаффусда алмаштирилди. "Шпорлар" бош мураббийи бу қарорга форварднинг ёмон ўйини сабаб бўлганини тан олди.
"Бу мен учун қабул қилиниши мумкин эмас. Буни Тимога айтдим, у Германия терма жамоаси футболчиси. Бизнинг ҳозирги шароитимизда, имкониятлари кўп бўлмаганда, менга майдонга тушган ҳар бир киши ҳеч бўлмаганда ўзини энг яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қилиши керак. Вернернинг биринчи бўлимдаги ўйини номақбул эди.
Ҳар бир инсон, шу жумладан у ҳам ҳисса қўшиши керак. Бизда ёмон ўйин туфайли кимнидир ўзгартириш учун жамоамизда етарлича захира йўқ", деди Постекоглу.