Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" таркиби чинакамига кучайтирилмоқда"

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" сафига яқинда қўшилган Муҳаммадали Ғиёсов клуб матбуот хизматига янги мавсум олдидан ўзининг фикрларини ўртоқлашди.

"Нефтчи" ўзбек футболида шонли тариҳга эга клублардан бири. Охирги йилларда жамоанинг мавқеини тиклаш учун ҳаракат кетаётганини биламан. Шуни инобатга олиб мен таклифни фарғоналиклар сафида бўлишни лозим топдим.

Атрофимдагилар ҳар доим водийда футбол ўйнаш қийинлигини таъкидлашади. Мен бунга ишонмайман. Фарғона аслида миллий футболимиз ватани ҳисобланади. Шу боис мен Фарғонада тўп суришни истайман. Катта марраларни кўзлаган ҳар бир футболчи кучли рақобатни ҳис қилиши ва катта босимни енгиб ўтиши керак.

"Нефтчи" таркиби чинакамига кучайтирилмоқда. Менимча, бу ҳали ҳаммаси эмас... Янги мавсум клубда бўлгани каби менинг ҳам мухлислар олдида исботлашим керак бўлган жиҳатлар бор. Худо хоҳласа, ҳаммаси биз учун ижобий якун топишига ишонаман.

Мухлислардан битта нарсани сўраган бўлардим. Бизни ҳар доим қўллаб-қуватлаб туришсин. Муҳими, ҳар доим стадионга ташриф буюришсин. Футбол улар билан гўзал. Биз уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз", - деди Ғиёсов.

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:45, 14.12.2024.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик